Жасур Умиров иши бўйича терговга қадар текширув ўтказган терговчига ҳолат бўйича қонуний қарор қабул қилиш учун далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашда камчиликларга йўл қўйганлиги сабабли ҳайфсан берилди. Шунингдек, ҳолат бўйича идоравий назоратни етарли даражада таъминламаган Каттақўрғон туман ИИБ ТБ бошлиғига «ҳайфсан», туман ИИБ бошлиғига эса «танбеҳ» интизомий жазоси қўлланилди.
Хонанда Жасур Умировнинг иши бўйича дастлаб жиноят иши қўзғатишни рад этган ИИБ терговчисининг ҳаракатлари прокуратура томонидан ўрганилмоқда.
Суд хонанда Жасур Умировни лицей ўқувчисини зўрлашда айбдор деб топди ва 5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Ушбу ишда иштирок этган яна икки киши жиноятни яширгани ва ёлғон гувоҳлик бергани учун 1,5 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Хонанда Жасур Умировга оид жиноят иши 6 январь куни Каттақўрғон шаҳар судида ёпиқ тарзда, мазмунан кўриб чиқилади. Самарқанд вилояти прокуратураси хонанданинг айби терговда тасдиқланганини айтмоқда.
Хонанда Жасур Умиров вояга етмаган Ш. М.ни номусига текканлиги ҳолати юзасидан 9 декабрь куни Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатган. Тўпланган далиллар асосида, суднинг 21 декабрь кунидаги ажримига асосан унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг